Трамп Ироқ ва Афғонистондаги қўшинларни қисқартиришга қарор қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий қўшинлар сони қисқартирилишини эълон қилиши кутилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий қўшинлар сони қисқартирилишини эълон қилади. Бу ҳақда АҚШ маъмуриятининг юқори мансабдори журналистларга маълум қилди.

"Қўлда қурол билан уй-уйига тарқалишди". АҚШнинг ироқ кампанияси ютуқлари ва хатолари

“Вакил маълум қилдики, эртага Ироқдан қўшинларни олиб чиқиш тўғрисида эълон қилиниши кутилмоқда”, - дейилган хабарда.

Бундан ташқари, яқин кунларда Афғонистонга оид яна битта эълон бўлади.

Трамп АҚШ Афғонистондаги контингентини қисқартиришини маълум қилди

Ундан олдинги президентлар бошлаган Ироқ ва Афғонистондаги урушларга барҳам бериш Трампнинг сайловолди дастуридаги асосий ваъдалардан бири эди.