Шунга лойиқ. Норвегияда Трампга тинчлик бўйича Нобель мукофотини беришмоқчи

Депутат фикри бўйича, Трамп маъмурияти Исроил ва БАА ўртасида муносабатлар ўрнатилишида муҳим роль ўйнаган. У бу ҳақда Нобел қўмитасига йўллаган мактубида таъкидлаб ўтган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 сен - Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трампни унинг жаҳондаги давомли можароларни ҳал этишдаги ижобий ҳаракатлари учун тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод сифатида илгари суришди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар бермоқда.

Тегишли таклиф Норвегиянинг "Тараққиёт партияси" депутати Кристиан Тибринг-Гедде томонидан киритилган.

"Мен ўйлайманки, давлатлар ўртасида тинчликни ўрнатиш учун у Тинчлик мукофотига бўлган аксарият бошқа номзодлардан фарқли ўлароқ кўпроқ ишни амалга оширган", - деди у.

Депутат фикри бўйича, Трамп маъмурияти Исроил ва БАА ўртасида муносабатлар ўрнатилишида муҳим роль ўйнаган. У бу ҳақда Нобел қўмитасига йўллаган мактубида таъкидлаб ўтган.

Исроил ва БАА илгарироқ муносабатларни тўлиқ нормаллаштириш ҳақида келишиб олишган эди. АҚШ билан ҳамкорликда бўлган уч томонлама баёнот шартларига кўра, Исроил Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғида ўз суверенитетини тарғиб этиш қарорини вақтинча кечиктиради. Бундан ташқари, Исроил ва БАА турли соҳаларда битимлар имзолайдилар.