ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. Самарқандда проректор ёрдамчиси талабадан 800 $ олганида қўлга тушди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
БП ҳузуридаги Департамент ва ИИБнинг Самарқанд шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд Давлат университети проректори ёрдамчиси У.Э. қўлга олинган.
Маълум бўлишича, ёрдамчи университет талабаси С.нинг ишончига кириб, унинг ўқишини Олий таълим вазирлигида юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали, Урганч Давлат университетига кўчириб беришга ваъда қилган.
Пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан проректори ёрдамчиси У.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилм