Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари тайинланди

Полковник Абдураҳим Мўминов бунга қадар Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 сен - Sputnik. Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари тайинланди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ўзбекистон президентининг 2020 йил 8 сентябрдаги фармонига мувофиқ Aбдураҳим Мўминов Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Полковник Мўминов бунга қадар Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Мўминов 2016-2018 йилларда Ўзбекистон президенти хавфсизлик хизмати раҳбари бўлган.