Москвада коронавирусга қарши эмлаш бошланди

Россия пойтахтида кўнгиллиларни коронавирусга қарши эмлаш бошланди. Биринчи тадқиқот иштирокчи бугун эмланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Москвада кўнгиллиларни коронавирусга қарши эмлаш бошланди. Бу ҳақда шаҳар мэрининг ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари Анастасия Ракова маълум қилди.

Жавоблар ва саволлар: Россия вакцинаси танқидчиларига

“Бугун нафақат шаҳар, балки бутун мамлакат учун ҳам муҳим кун. Рўйхатдан ўтказилгандан кейинги тадқиқотлар доирасида Москвада аҳолини COVID-19 га қарши эмлаш бошланди. Бу бизга ҳар бир кишининг вакцинага эга бўлиш фурсатини яқинлаштиришга имкон беради. Биринчи тадқиқот иштирокчилари бугун эмланди”, - деди у.

Вакцинани киритиш икки босқичда бўлиб ўтади. Биринчи босқичда кўнгиллиларга вакцинанинг биринчи компоненти, 21 кундан сўнг иккинчиси киритилади. Компонентлар улар таркибига кирувчи фаол моддалар билан фарқланади. Бу организмнинг иммун ҳимоясини кучайтириш учун қилинган. Эмлаш бепул амалга оширилади.

Ўзбекистон Россия вакцинасини харид қилиш имкониятини ўрганмоқда

Ракованинг сўзларига кўра, эмланиш истагини билдираётган сони кундан кунга ортмоқда. Аллақачон 35 мингдан зиёд москваликлар ариза топширган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг биринчи коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг биринчи партияси кенг муомалага чиқарилгани хабар қилинган эди.