ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни Мустақиллик куни билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.
“Давлатимиз раҳбари Тожикистон Президентига сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат ва масъулиятли давлат лавозимидаги фаолиятида янги ютуқлар, дўст Тожикистон халқига эса тинчлик-омонлик, фаровонлик ва доимий тараққиёт тилади”, - дейилган хабарда.
Бугун Тожикистонда Мустақилликнинг 29 йиллиги нишонланмоқда. Коронавирус пандемияси сабаб кенг оммавий тадбирлар ва концерт дастурлари бекор қилинган.