ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев вафот этди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилмоқда.
“Марҳумда коронавирус инфекцияси аниқланиб, даволанишда бўлган”, - дейилган хабарда.
Ғайрат Бегалиев 2020 йил 4 март куни Миришкор тумани ҳокими этиб тайинланган эди.
6 сентябрь куни Миришкор тумани ҳокимининг ўринбосари Мансур Раҳмонов ҳам вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов коронавирусдан вафот этган эди.