Афғонистонда толиблар ўнга яқин кишини гаровга олди

Толиблар гаровга олинганларни масжидга олиб келишган. Хавфсизлик хизмат кучлари аллақачон масжидни ўраб олиб, одамларни қутқаришга уринмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Афғонистоннинг шимолий-шарқий қисмидаги Панжшер провинциясида “Толибон”* жангарилар ҳужум уюштириб, камида ўн кишини гаровга олди. Бу ҳақда Tolo News телеканали хабар қилмоқда.

Толиблар Тожикистон чегараси яқинида ҳужум уюштирди

Провинция кенгаши раҳбари Азмуддин Мирзайенинг маълум қилишича, ҳодиса сешанба куни Абшар туманида содир бўлган.

Таъкидланишича, толиблар гаровга олинганларни масжидга олиб келишган. Хавфсизлик хизмат кучлари аллақачон масжидни ўраб олиб, одамларни қутқаришга уринмоқда.

* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти