ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тожикистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Sputnik мухбирига маълум қилди.
Таъкидланишича, ташриф дастуридан икки томонлама учрашувлар, ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бизнес форум ўрин олган.
Қўшни давлатга сафарнинг аниқ санаси ва батафсил маълумот кейинроқ эълон қилинади.