Тест саволларини расмга олиб тарқатган абитуриентлар натижаси бекор қилинади - ДТМ

Тест саволларини тарқатган абитуриентлар аниқланади ва уларнинг баллари ҳисобга олинмайди, деди ДТМ раиси ўринбосари.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 сен - Sputnik. Тест саволларини расмга олиб тарқатган абитуриентлар натижаси бекор қилинади. Бу ҳақида  ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов хабар қилди.

“Тест синовларига телефон олиб кириб, саволлар китобини тарқатиб юборилган ҳолатлар учрамоқда. Саволлар китобини ким тарқатганини аниқлаш қийин эмас. Биз тест саволларини тарқатган абитуриентларни аниқлантирамиз ва уларнинг тўпланган баллари ҳисобга олинмайди, тест синовларидан четлаштирилади”, деди Сардор Ражабов.

ДТМ хабарига кўра, шу кунга қадар 78 нафар абитуриент имтиҳонлардан четлатилган. Улардан 26 нафари телефон ва электрон қурилмалар олиб кирмоқчи бўлгани учун ва яна 2 нафар абитуриент тест материалларини олиб чиқмоқи бўлгани учун. Энг кўп қоидабузарлик ҳолатлари Қашқадарё вилоятида қайд этилган

Сўнгги маълумотларга кўра, тест синовлари 13 сентябригача ўтказилиши режалаштирилган.