Минскда мухолифат етакчиларидан бири ўғирлаб кетилди

Бугун ОАВда сиёсатчини эрталаб Минск марказида номаълум шахслар микроавтобусга ўтқазиб, номаълум томонга олиб кетгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Минск марказида Беларусь мухолифатининг Мувофиқлаштирувчи кенгаши аъзоси Мария Колесникова номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда Sputnik Беларусь хабар қилмоқда.

“Биз Мария (Колесникова) билан алоқага чиқа олмаяпмиз. У алоқага чиқмаяпти”, - дея маълум қилган нашрга Мувофиқлаштирувчи кенгаши аъзоси Максим Знак.

АҚШ ва Европа мамлакатлари Беларус бўйича қўшма баёнот матнини эълон қилишди

Унинг сўзларига кўра, бугун ОАВда сиёсатчини эрталаб Минск марказида номаълум шахслар микроавтобусга ўтқазиб, номаълум томонга олиб кетгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган.

Шунингдек, у Мария Колесникованинг телефони ҳозирда ишлмаётганини айтган. Колесниковадан ташқари Иван Кравцов ва Антон Родненковлар алоқага чиқмаяпти.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бу масала юзасидан ҳозирча муносабат билдирмаган. Минск ИИББ, Беларусь ИИВ, Тергов қўмитаси, Давлат назорати қўмитаси матбуот хизматлари Sputnik Беларусь нашрига Мария Колесникова қўлга олингани ҳақидаги маълумотга эга эмаслигини маълум қилган.