Гулистонда хитойлик келин ўқувчиларга дарс беради

Ижтимоий тармоқларда турли хил тўсиқларга учраган Муроджон Кенжабоев ҳамда унинг турмуш ўртоғи Ли Тинг ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Гулистондаги умумий ўрта таълим мактабида хитой тилидан дарс бериш ташаббуси билан чиқиб, вилоятда турли хил тўсиқларга учраган Муроджон Кенжабоев ҳамда унинг турмуш ўртоғи Ли Тинг ҳақидаги хабарлар тарқалди. Халқ таълими вазирлиги бу масала ўрганиб чиқилганини маълум қилди.

Хабарда ёзилишича, Республика таълим маркази мутахассислари иштирокида хитойлик келинга мактабда хитой тилидан дарс ўтиш ҳуқуқини берувчи ўқув режа ва дастурлари ишлаб чиқилиб имзоланган.

Гулистонда хитойлик келин ўқувчиларга дарс беради

“Ташаббускор фуқаро — ривожланишнинг муҳим омили. Янги ғоя ва таклифларнинг қабул қилиниши илғор ва зарурий ғояларнинг туғилишига замин яратади”, - дейилган хабарда.

Англиялик қиз Фарғонага келин бўлиб тушди

Вазирлик яқин йилларда Гулистон Хитой тилини ўқитиш бўйича ўзининг мактабига эга бўлишига ишонч билдирган.