Тошкент вилоятида марихуана қовураётган шахслар ушланди

Хабарда айтилишича, фуқаролар Тошкент вилоятида сентябрь бошида Олмалиқ шаҳрида ИИО ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида қўлга олинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 сен - Sputnik. Тошкент вилоятида марихуана қовураётган шахслар ушланди, деб хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўрикдаги наша: хатирчилик отахон наркотик яшириш бўйича антиқа усулни қўллади

Хабарда айтилишича, фуқаролар Тошкент вилоятида сентябрь бошида Олмалиқ шаҳрида ИИО ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида қўлга олинган.

25 ёшли Б.У. ўз дала-ҳовлисида 675 грамм "марихуана"ни шериги - 34 ёшли Х.А. билан биргаликда қозонда қовураётганида қўлга тушган. Бундан ташқари қозон олдидан 1,2 килодан зиёд "марихуана" гиёҳвандлик воситаси топилиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми "а" банди (Гиёвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган.

Б.У. ва Х.А., лар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.