Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 11 сентябрь куни ўтказилади

Шу билан бирга, молия вазирининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ахбороти кўриб чиқилиши назарда тутилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 сен - Sputnik. Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлисини 2020 йил 11 сентябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Пенсия, патент ва билет учун пул: Ўзбекистон мигрантларни қандай қўллаб-қувватламоқчи

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Ялпи мажлисда, жумладан, қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:

- "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги;

- "Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида"ги;

- "Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида"ги;сенат

Ўрмон хўжалигини ривожлантириш 10 йиллик дастури тузилади - президент топшириғи

- "Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги;

- "Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги;

- "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги.

Шу билан бирга, молия вазирининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ахбороти кўриб чиқилиши назарда тутилган.