Ўзбекистонда қўш фамилияликка рухсат берилди

Келин-куёвлар ўз фамилияларини биргаликда ишлатишни истаса - бундан буён улар қўш фамилия олиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 сен - Sputnik. Бундан буён Ўзбекистонда қўш фамилияликка рухсат берилди, деб хабар қилмоқда Давлат хизматлари агентлиги. 

"Эндиликда никоҳланувчиларга қўшфамилияликка рухсат этилади. Масалан, куёв Аҳмедов келин Шуҳратова бўлса, шунда куёв Аҳмедов-Шуҳратов, келин эса Аҳмедова-Шуҳратова бўлиши мумкин", - дейилган хабарда.  

Маълумот учун, Европа жамиятида, қўш фамилия олиш ҳолатлари кўпинча икки машҳур оила вакиллари никоҳ қурганда содир бўлади. Чунки ҳар иккала оила ҳам ўзига яраша машҳур ва ўзига яраша ҳурматга эга бўлгани туфайли, уларнинг вакиллари ўз оиласи эришган ушбу "обрўй"ни йўқотишни ёки алмаштиришга рози бўлмайдилар.  

Россияда ҳам қўш фамияли олиш ҳолатлари учраб туради. Биз билган таниқли шоир, ёзувчи ва композиторлар орасида қуйидагилар бор: Салтыков-Щедрин, Лебедев-Кумач, Немирович-Данченко, Миклухо-Маклай (саёҳатчи), Римский-Корсаков ва бошқалар.