Жанг майдони ҳам рақамлаштирилмоқда – ҳарбий эксперт

Замонавий қуроллар ахборотни жуда тез қайта ишлаб катта тезликда узатишни талаб қилади. Ахборот алмашинуви самарадорлиги жангда ғалаба қозониш учун жуда муҳим.
Sputnik

ТШКЕНТ, 3 сен - Sputnik. Бугун барча қуроллар ва ҳатто жанг майдони ҳам рақамлаштирилмоқда, дейди ҳарбий эксперт, “Арсенал отечества” журнали директори Алексей Леонков.

"Мен “Армия 2020”  қурол яроғ кўргазмасида бўлдим. У ерда 28 мингдан ортиқ қурол-яроғ намуналари ва жанговар ҳамда тинч ҳаётда керак бўлиши мумкин бўлган минглаб ускуналар намойиш этилган.

Ахборот технологиялари ҳама соҳага кириб келмоқда, жумладан жанг майдонига ҳам. Қурол-аслаҳалар ҳам рақамли технологиялар ёрдамида ишламоқда. Нишонга жуда аниқ урадиган қуроллар мажмуаси яратилмоқда. Бу эса ўз навбатида жанг майдонида умумқўшин аҳамиятига эга бўлган ахборот алмашинув тизимини яратишни талаб қилади.

Ахборотни жуда тез қайта ишлаб уни катта тезликда узатиш талаб этилади. Жангда ғалаба қозониш ёки ютқазиш ҳам ахборот алмашинувига боғлиқ бўлиб қолмоқда", - дейди Леонков.

Рақамлаштиришнинг аудио, видео суратлар узатиш, визуализация қилиш каби имкониятлари туфайли, ҳар бир аскар янада кўпроқ қулайлик ва самаралилик билан ватанини ҳимоя қилиш имконига эга бўлмоқда.

Мутахассис фикри билан батафсил аудиоподкастимизда танишинг.

Жанг майдони ҳам рақамлаштирилмоқда – ҳарбий эксперт