ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Uzbekistan Airways халқаро парвозларни тиклаётганини маълум қилди.
4 сентябрдан БАА ва Туркияга, 10 сентябрдан Германияга, 14 сентябрдан Қирғизистонга, 11 сентябрдан Қозоғистонга парвозлар амалга оширилади.
Мунтазам равишда амалга ошириладиган рейслар жадвали:
- 4 сентябрдан: Тошкент-Дубай-Тошкент;
- 4 сентябрдан: Тошкент-Истабул-Тошкент
- 10 сентябрдан: Тошкент-Франкфурт-Тошкент;
- 11 сентябрдан: Тошкент-Олмаота-Тошкент;
- 14 сентябрдан: Тошкент-Бишкек-Тошкент.
Йўловчилардан 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда фақат ПЗР (полимера занжирли реакация) орқали текширилиб, манфий кўрсатгич эга деб топилган маълумотномани тақдим этиш талаб этилади. Маълумотнома инглиз ёки рус тилларида бўлиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон барча турдаги халқаро қатновларни (авиа, темир йўл ва автомобиль) қатновларни босқичма-босқич тиклаши хабар қилинган эди.