Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган нутқида биринчи президент бошчилигида қўлга киритилган давлат мустақиллиги асрий орзусини амалда таъминлаган оламшумул воқеа эканини таъкидлади.

Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Қуръон тиловат қилинди.

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Президент администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари ҳам монумент пойига гуллар қўйди.

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.