Лола Каримова отасини хотирлади

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрида инсульт оқибатида оламдан ўтган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 сен - Sputnik. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева Instagramдаги саҳифасида отасини хотиралади.

Лола Каримова Instagramдаги саҳифасида Самарқанддаги қадимги масжид ва биринчи президент - отаси дафн этилган маскан суратини илова қилган.

"Атрофга таралаётган тонгнинг майин заррин нурида абадийликни қалбан ҳис этади инсон. Бу фоний дунёда ҳаёт йўлини якунлаган бутун борлиқ мангулик билан бирлашиб кетади. Ушбу ўзга, тириклардан ажралган олам бу дунёнинг ташвиш ва фожеалари, нафрат, қувонч ёки ғазаб каби туйғулардан мустасно. Уни фақатгина сокинлик барча сўзлардан ҳам мукаммал тасвирлаши мумкин. Ушбу ўз трансформация йўлимизни босиб ўтиш ҳар биримизнинг пешанамизда борлиги ҳақида онгли равишда фикр юритиш инсон учун муҳимдир. Ахир энергия қонуни ҳам ҳаёт тугамаслиги, фақат ўз шаклини ўзгартириши ва абадий бўлишини тасдиқлайди. Отамнинг болалиги ўтган шаҳарга очилаётган гўзал манзара. Бу ёрқин ранглар жиловидан бутун вужудинг билан сокинлик ва ҳотиржамликни ҳис қиласан. Отамнинг ҳаёт йўллари, бугун уларнинг хотираларини ёдга оладиган инсонлар учун - аҳамиятли эди", - дея изоҳ қолдирган сурат тагида Лола Тиллаева.