ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларидаги энг баланд осмонўпар бино - "Бурж-Халифа" Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарофати билан мамлакат байроғи рангига бўялди.
Ушбу гўзал томоша видеоси бинонинг Instagram-аккаунтида пайдо бўлди.
Дубай шу тариқа ўзбек халқини миллий байрам билан қутлади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон жорий йилда Мустақилликнинг 29 йиллигини нишонламоқда.
Пандемия шароитидаги илк Мустақиллик байрами қандай нишонланмоқда - видео
Маълумки, ўзбек байроғи БААнинг 828 метрли осмонўпар биносида биринчи марта пайдо бўлаётгани йўқ. Бир йил аввал Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташрифи муносабати билан бино фасади Ўзбекистон байроғи тусига кирган эди.