Cентябрдан пенсия ва нафақалар 10 фоизга оширилди

1 сентябрдан бошлаб, пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баробарга ошди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 сен - Sputnik. Ўзбекистонда 1 сентябрдан пенсия ва нафақалар 10 фоизга оширилди, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" телеграм каналида.

Ошаётган нафақалар, "прописка"даги янги тартиб: 1 сентябрдан нималар ўзгаради?

"1 сентябрдан бошлаб, пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баробарга ошди", - дейилади хабарда.

Ўртача пенсия миқдори 764 минг сўмдан 841 минг сўмгача кўтарилди.

Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори амалдаги 466 680 сўмдан 513 350 сўмгача кўпайди.

Пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган, ҳаёти давомида Пенсия жамғармасига умуман бадал тўламаган 37,5 минг нафар кекса фуқароларга бериладиган нафақа ойига 315 030 сўмгача оширилди.