Алексей Навальный "Новичок" билан заҳарланган - немис шифокорлари

Россия томони Берлин томонидан билдирилаётган бундай баёнотлардан бехабарлигини, Россия бу сингари маълумотларга эга эмаслигини маълум қилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 сен —  Sputnik. Германия канцлери Ангела Меркель ўзи "жиноят қурбони" ҳисобловчи Алексей Навальныйнинг заҳарланиши ҳақидаги хабарни "ташвишли", дея изоҳлади, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Россия ИИВ Навальний заҳарланишини тасдиқловчи бирорта далил топмади

Сал олдин Бундесвер лабораторияси мутахассислари Алексея Навальный нерв-фалаж таъсирига эга "Новичок" ҳарбий моддаси билан заҳарлангани ҳақида баёнот беришган эди. ГФР Вазирлар маҳкамаси ЕИ ва НАТОдаги шерикларни тергов натижалари ҳақида хабардор этиш ва қўшма муносабат билдириш ваъдасини берган эди.

"Алексей Навальный "Новичок" гуруҳига мансуб нерв-фалаж ҳарбий моддаси ёрдамида уюштирилган ҳужум қурбонига айланди. Ушбу оғу ҳеч қандай шак-шубҳасиз анализларда аниқланди. Шу тариқа, Алексей Навальный жиноят қурбони бўлгани тасдиқланди. У жим бўлиши керак эди. Мен ГФР ҳукумати номидан буни кескин қоралайман", - деган Меркель.

Канцлернинг айтишича, Берлиндаги Россия элчисига кўрик натижалари ҳақида хабар беришган ва ГФР Россия ҳукуматидан тушунтириш кутаётганини таъкидлашган.

Ҳаммаси "Новичок" туфайли: Британия Россия билан муносабатларни тўхтатмоқда

"Жуда кўп мураккаб саволлар пайдо бўлди, уларга фақат Россия ҳукумати жавоб бера олади ва бериши зарур. Дунё жавобларни кутмоқда", – деган Меркель.

Россия томони Алексея Навальный атрофидаги воқеаларда Германия билан ҳар томонлама ҳамкорликка тайёрлигини билдирган, Кремльнинг таъкидлашича, олдинроқ юборилган расмий сўровларни Берлин жавобсиз қолдирган.

РАН Европа институтлари герман тадқиқотлари маркази етакчи илмий ходими Александр Камкинга кўра, ГФРнинг Навальный "заҳарланиши ҳақидаги баёноти - бу россия ҳукуматига босим ўтказиш мақсадида амалга оширилаётган буюртма дермаршдир. Берлин бу воқеада бажарувчи ролини бажараётган бўлиши мумкин, аммо шунга қарамай, айрим сиёсий кучлар Германиядан "Шимолий оқим2" борасида қарашларни қайта кўриб чиқишга ундаши мумкин.

"Новичок" ишлаб чиқарилишида бевосита иштирок этган россиялик олим Леонид Ринкка кўра, Навальныйдаги аломатлар ушбу модда билан заҳарланишга мутлақо ўхшамайди. Унинг фикрича, Навальныйнинг "заҳарланиши" воқеасини "Новичок" билан боғлашга уриниш аслида сиёсий бемаънигарчиликдан бошқасимас, "заҳарланишни" далилловчи пробалар эса Россияга ҳеч қачон тақдим этилмайди.

Навальныйнинг заҳарланиши

20 август куни Томксдан Москвага қараб учаётган ва ичида Навальный бўлган самолёт Омскда шошилинч қўнади. Жамоатчилик вакили самолёт ичида ўзини ёмон ҳис қилган эди. Уни 1-тез тиббий ёрдам касалхонасига етказишади, Соғлиқни сақлаш вазирлиги минтақавий бўлинмасида бемор реанимацияда эканлиги тасдиқланди.

Меркель АҚШнинг “Шимолий оқим-2”га қарши санкцияларини ноқонуний деб ҳисоблайди

Навальний Омск шифохонасига ётқизилганидан сўнг шифокорлар унинг қон ва сийдик анализларини синчиковлик билан ўрганишган. Хабарда айтилишига кўра 2 кун ичида Омск шифокорлари 59та анализ ўтказишиб ҳеч қандай заҳар ёки заҳар изларини топишмаган эди.

Кейинчалик Навальний хусусий самолётда Германиянинг Charite клиникасига олиб кетилган эди. У ерда шифокорлар дастлабки хулосасига кўра, мухолифатчи “холинэстераза ингибитори туркумидаги модда билан заҳарланган бўлиши мумкин” деган дастлабки хулосага келишган эди.

Асосийси Навальний тузалиб кетишига ёрдам бериш - Песков

Москвадаги 1-сонли Миллий кимё-тиббиёт маркази Жонлантириш бўлими бошлиғи Борис Теплых айтишига қараганда немис шифокорлари айтаётган версия Россиялик шифокорлар томонидан биринчи кундаёқ текширилган, лекин ўз тасдиғини топмаган. Германиялия шифокорлар ҳозирча заҳарланишнинг клиник хусусиятлари ҳақида гапиришмоқда, лекин заҳарловчи модданинг ўзини топишгани йўқ.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Навальний заҳарланиши версиясини ЕИ ва АҚШ томонидан шошилинч олға сурилишини шубҳали, деб аташди. Россия томони бўлиб ўтган воқеаларни синчковлик билан текшириш тарафдори.