Ўзбекистонда COVID-19 қурбонлари сони 320 нафардан ошди

Ҳозирда мамлакатда 2397 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 275 нафари оғир, 147 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 322 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Шодмонов мактабларни коронавирус ўчоғига айлантирмасликка чақирди

Ўтган тун давомида Олмазор туманида яшаган 58 ёшли С.Н. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 45 ёшли Б.Ш. (эркак) коронавирусга чалинган бемор вафот этган.

Мамлакатда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 41 994 (+101) нафарга етган.

Шу пайтга қадар 39 275 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 2397 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 275 нафари оғир, 147 нафари эса ўта оғир аҳволда.