Трамп Байден сайланса АҚШни “инқилоб” кутаётганини маълум қилди

AҚШ президенти Дональд Трамп унинг рақиби, Демократик партиядан президентликка номзод Жо Байден сайланса, мамлакатда инқилоб бўлиши мумкинлигини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп унинг рақиби Жо Байден президент этиб сайланса, АҚШни “инқилоб” кутиши мумкинлигини маълум қилди.

Жо Байден Америка иқтисодиётини йўқ қилишга ваъда бермоқда

“Байден сайланса, улар (радикал сўл кучлар) ҳокимиятни қўлга олади. У заиф инсон. Уни қўғирчоқ сингари назорат қилишади... бу инқолоб”, - деди у Fox News телеканалига берган интервьюсида.

“У заиф инсон ва бутун умр шундай бўлган... У президентликка даъвогарлик қилмаслиги керак”, - дея фикр билдирган Трамп Байден ҳақида.

Бошловчининг Байденни ким назорат қилаётгани ҳақида саволига Трамп аниқ жавоб беришдан бош тортган.

Ноябрда режалаштирилган сайловларда президент лавозими учун амалдаги президент Дональд Трамп ва собиқ вице-президент Жо Байден даъвогарлик қилмоқда.