Сергели метроси қачон ишга тушиши маълум бўлди

Икки ойдан сўнг метронинг ер усти линиясининг "Қипчоқ" бекатидан "Олмазор" бекатигача бўлган қисми қуриб битказилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 сен - Sputnik. Тошкентда бир неча ойдан сўнг метронинг Сергели линияси ишга туширилади. Бу ҳақида "Ўзбекистон 24" телеканалига Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Ильхом Махкамов ҳабар қилди.

"Икки ойдан сўнг биз Сергели туманида жойлашган метронинг ер усти йўли объектини қуриб битказамиз. Ўшанда метронинг "Қипчоқ" бекати ер ости "Олмазор" бекати билан ўтиш жойи орқали уланади. Бу бизга Тошкентда ягона транспорт тизими яратиш имконини беради", - деди Маҳкамов. 

Сергели метро йўналишининг умумий узунлиги 7,1 километрни ташкил қилади.Июн ойнинг бошида биринчи рельсларни ўрнатиш бошланган эди. 

Янги транспорт объектининг умумий қиймати 82,6 милион долларни ташкил қилади. Улардан 47,5 миллиони -давлат бюджетидан, 35,1 миллиони - Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан.

Сергели метроси қачон ишга тушиши маълум бўлди