Россияда коронавирус билан касалланганлар сони 1 миллиондан ошиб кетди

Россияда COVID-19 беморларининг умумий сони 1 000 048 нафарга етди. Мамлакат дунёда аниқланган коронавирус бўйича 4-ўринда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Россияда ўтган сутка давомида 4 729 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. COVID-19 беморларининг умумий сони  1 000 048 нафарга етди. Бу ҳақда Москва тезкор штаби хабар қилмоқда.

Ўзбекистонда COVID-19 қурбонлари сони 320 нафардан ошди

Коронавирусдан 815 705 (+6 318) киши тузалиб кетишга муваффақ бўлган. Жами 17 299 (+123) бемор инфекция қурбонига айланган.

Дунё бўйлаб коронавирус юқтириб олганлар сони 25,6 миллиондан ошган. 18 миллионга яқин киши ундан шифо топган. 850 мингдан зиёд киши эса ушбу касаллик қурбони бўлган.

Коронавирус аниқланган ҳолатлар бўйича етакчи давлат қуйидагича: АҚШ (6,2 млн), Бразилия (3,9 млн), Ҳиндистон (3,6 млн), Россия (1 млн) ва Перу (652 минг).