Пандемия шароитидаги илк Мустақиллик байрами қандай нишонланмоқда - видео

Бутун дунёда тарқалган коронавирус Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Пандемия шароитида фуқаролар саломатлигини ўйлаб Мустақиллик байрамини кенг нишонлаш бекор қилинди.
Sputnik

Пандемия билан боғлиқ вазият бу йил жойларда катта йиғин ва оммавий сайиллар ўтказишни, шунингдек, боғ ва кўнгилочар майдончаларда концерт дастурлари ташкил этишни, Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида мушакбозликларни чеклашни талаб қилмоқда. Бу борада фуқаролар қандай фикрда? Улар улуғ айёмни қандай нишонлашмоқда? Sputnik мухбири уларнинг фикрини билишга қизиқди.

Уларнинг фикрини видеомизда билиб олишингиз мумкин.