Ҳаводаги фалокат – юзлаб қурбонлар изсиз йўқолган эди

1983 йил 1 сентябрда Сахалин устида Жанубий Кореянинг Боинг-747 самолёти уриб туширилди. У Нью-Йоркдан Сеулга томон учаётган эди. Самолёт бортида 269 киши бўлган.
Sputnik

Ольга Бугрова, Sputnik радиоси шарҳловчиси

Огоҳлантирувчи сигналлар таъсир қилмасди. Йўловчи лайнери янада баландроқ эшелонни эгаллади ва яна совет ҳаво ҳудудини бузди. 1983 йилнинг 1 сентябрида Сахалин устида Жанубий Кореянинг Боинг-747 самолёти уриб туширилди. У Нью-Йоркдан Сеулга томон учаётган эди. Самолёт бортида 269 киши бўлган.

Россия Су-27 қирувчиси чегара яқинида АҚШнинг разведкачи самолётини тутиб олди – видео

Боинг нейтрал сувларга қулаган. Қидирув операцияси икки ой вақтни олди. Одамлар танаси қисмлари топилмаган. Келтирилган версияга кўра: америка разведка самолёти - "жанубий корея самолёти эгизаги" уриб туширилган. Лайнер эса секингина Япониядаги АҚШ базасида қўндирилган. Йўловчиларни сукут сақлашга мажбур қилишган.

Ҳаводаги жанг

Ўша куни фожиа юз берган ҳудуд устида АҚШ разведкачи-самолёти - RC-135 айланган. "У боинг-737 негизида яратилган, аммо ҳаддан зиёд аппаратура билан юклатилган ва иккита двигатель ўрнига тўрттасидан фойдаланилган: уни олисдан боинг-747дан фарқлаш қийин", – дея ҳикоя қилади Ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа қўшинлари музейи директори Юрий Кнутов.

"Қайсидир лаҳзада иккита самолёт трассалари кесишган. Локаторлар экранларида иккита белги бирлашган, сўнгра яна ажралган, ва биз ҳудудимизга RC-135, яъни жосус-самолёт кириб келаяпти, деб ўйлаганмиз. У ҳақиқатда ҳарбий объектлар устидан уча бошлаган, у икки марта огоҳлантирилган, СССР ҳудудидан ташқарига чиқа бошлаганида эса, биринчи ракета биланоқ уриб туширишган".

Россиянинг Су-30СМ қирувчиси НАТО разведка-самолётларини тўхтатиб қолди

Франциялик авиа-эксперт Мишель Брюн сўзларига кўра, 1 сентябрда Сахалин осмонида ҳақиқий ҳаво жанги юз берган – денгизда 9та самолёт, шу жумладан, "жосуслик аппаратураси билан тўлдирилган америка самолётлари" қолдиқлари топилган. Жанубий Корея самолётидан эса ном-нишон бўлмаган.

Ўйинчоқлар ёрдамида фокус

Йўловчи лайнерида одамлар бўлганми ёки йўқ? Юрий Кнутовга кўра, бу савол ҳанузгача очиқ турибди:

Россия ҳарбийлари АҚШ разведка-самолётларини ўз вақтида пайқаб қолишди

"Самолёт АҚШ разведкаси томонидан тайёрланган Жанубий Корея иштирокидаги фитна оқибатида уриб туширилганини исботловчи инкор этиб бўлмас далиллар мавжуд. Америка ҳаво шпионини йўловчи лайнери билан алмаштириб қўйишган. Ундан ташқари, боинг-747 парвози куни шу ҳудудда разведка спутниги "Феррет" ва шпионлик билан шуғулланганган кема ҳам бўлган. Уларнинг вазифаси Узоқ Шарқдаги совет ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини очишдан иборат эди. Ҳатто бу йўлда инсонлар ҳаётини қурбон қилишдан ҳам тоймадилар. Аммо қурбонлар қани?.."

Кнутовнинг таъкидлашича, 2020 йилнинг бошида ЦРУ битта операцияни махфийликдан чиқарган. 1960-йилда уни Куба учун тайёрлашган. Йўловчи самолёти тайёрланади. Яқинда жойлашган АҚШдаги ҳарбий базага етиб келади. Йўловчилар тушириб қолдирилади, самолёт болалар ўйинчоқлари билан тўлдирилади, авторежимда у Куба ҳудудий сувлари томон учади, ва ўша ерда  портлатилади.  Океанда болалар ҳалок бўлгани далиллари асосида АҚШ Кубага уруш эълон қилади. Ўшанда президент Кеннеди бу сценарийни қабул қилмайди. Эҳтимол, 1983 йилда бу ҳақда эслаб қолишган ва СССР ортидан "ёвузлик империяси" номини мустаҳкамлаб қўйиш учун энди ушбу сценарий президент Рейганга таклиф этилган.