Бу йил байрам мушакбозлиги бўлмайди

Коронавирус пандемияси сабабли Мустақиллиги куни муносабати билан байрам мушакбозлиги ташкиллаштирилмайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида бу йил байрам мушакбозлиги бўлмайди.

Ўзбекистон Мустақиллиги куни муносабати билан ҳар йили кечки соатларда байрам мушакбозлиги бўлиб ўтар эди. 2020 йилда коронавирус пандемияси сабабли ушбу тадбир ташкиллаштирилмайди.

Республика Махсус комиссиясининг аҳолига мурожаатида ушбу улуғ санани оила даврасида нишонлаш тавсия қилинган.