Ҳиндистон ва Хитой ўртасида яна қуролли тўқнашув бошланди

Чушул-Молдо ҳудудидаги ҳинд заставасидаги вазиятни ҳал қилиш учун бригада қўмондонлари даражасида учрашув бўлиб ўтмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 авг - Sputnik. Ҳиндистон мудофаа вазирлиги Хитой қўшинлари билан янги тўқнашув ҳақида хабар берди, деб ёзади Times of India.

Ҳиндистон ва Хитой чегарасидаги воқеадан кейин нима бўлади?

"29 августдан 30 августга ўтар кечаси Хитой Халқ озодлик армияси қўшинлари Шарқий Ладакхдаги тўқнашувлар бўйича ҳарбий ва дипломатик учрашувларда эришилган аввалги келишувни буздилар ва статус-квони ўзгартириш мақсадида провокацион ҳарбий ҳаракатларни амалга оширдилар", - дейилади хабарда.

Чушул-Молдо ҳудудидаги ҳинд заставасидаги вазиятни ҳал қилиш учун бригада қўмондонлари даражасида учрашув ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, дунёнинг аҳолиси энг кўп икки мамлакат - Ҳиндистон ва Хитойни Макмагон чизиғи деб номланган шартли чизиқ ажратиб туради. Ҳиндистон ва Далай Лама ҳукумати мавжуд чегарани тан олишган, аммо 1959 йилдаги расмий дипломатик нотада эълон қилинганидек Хитой буни тан олмаган.