Ўзбекистон жамоаси АрМИ-2020 да энг яхши қуролсозлардан бири бўлди

“Қуролсоз уста” халқаро танлов бешинчи марта ўтказилди. Бу йилги мусобақаларда саккизда жамоа иштирок этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Пенза вилоятида ўз ниҳоясига етган АрМИ-2020 “Қуролсоз уста” танловининг ғолиблари Россия, Ўзбекистон ва Арманистон жамоалари бўлишди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистон танкчилари “Танк биатлони”нинг иккинчи пойгасида - трансляция якунланди

“Халқаро армия ўйинлари-2020да Россия, Ўзбекистон ва Арманистон жамоалари энг яхши қуролсоз деб тан олинди”, - дейилган хабарда. Ундан РИА Новости иқтибос келтирган.

Ғолибларга кубок, медаль ва туҳфаларни тантанали равишда Россия Мудофаа вазирлиги ракета артиллерия бош бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Николай Паршин ва Пенза вилояти губернатори Иван Белозерцев топширди.

“Қуролсоз уста” халқаро танлов бешинчи марта ўтказилди. Бу йилги мусобақаларда саккизта жамоа иштирок этди. Лаос, Камбоджа, Конго ва Абхазия ҳарбийлари илк бор куч синашишди. Шунингдек, мусобақаларда Россия, Арманистон, Эрон ва Ўзбекистон жамоалари ўз маҳоратларини намоён этишди. Баҳслар беш босқичда бўлиб ўтди.