Кобулда Афғонистон президентининг катта маслаҳатчиси ўлдириб кетилди

Ашраф Ғани ушбу қотилликни қоралаган ва уни террорчилик акти деб атаган. Қотиллик учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олмаган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Кобулда Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг жамоат ишлари бўйича катта маслаҳатчиси ўлдириб кетилди. Бу ҳақда 1TV News телеканали полиция маълумотига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Муҳаммад Ҳассан Ҳотак якшанба куни кечқурун Қаълаи Вазирдаги ўз уйи олдида ўлдирилган.

Ғани ушбу қотилликни қоралаган ва уни террорчилик акти деб атаган. Қотиллик учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олмаган.