Бухорода байроқ рангига бўялган автомобил жарима майдончасига олиб кетилди

Бухорода, автомобилини давлат байроғи рангига бўяб олиб, лекин ҳужжатсиз юрган ҳайдовчининг транспорти жарима майдончасига жойлаштирилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 авг - Sputnik. Бухорода ўз ихтиёти билан автомобил рангини Ўзбекистон давлат байроғи рангларига бўяган фуқаронинг ҳаракатларига чек қўйилди, деб хабар қилмоқда Бухоро шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Бухорода байроқ рангига бўялган автомобил жарима майдончасига олиб кетилди

 

Маълум бўлишича, 1987 йилда туғилган фуқаро Т. Ф., 31 август куни соат 10:40 ларда Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчаси бўйлаб ўз бошқарувида бўлган “Ласетти” автомобилини давлат байроғига бўляган ҳолда, шахсига оид ва бошқа тегишли ҳужжатларсиз ҳайдаб кетаётган вақти ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилиб, қонуний чора кўриш учун транспорт воситаси тегишли тартибда жарима майдончасига жойлаштирилган.

Бухорода байроқ рангига бўялган автомобил жарима майдончасига олиб кетилди

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, автомобилни бошқарганда ҳайдовчида ,қонун томонидан белгиланган ҳужжатлар: суғурта полиси, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомобил қайд этиш гувоҳномаси бўлиши керак. 

Шунингдек, махсус рухсатнома олмасдан туриб автомобил рангини ўзгартириш ҳам таъқиқланади.

Бухорода байроқ рангига бўялган автомобил жарима майдончасига олиб кетилди