Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов вафот этди

Ўзбек миллий академик драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов вафот этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Ўзбек миллий академик драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов вафот этди

Аввалроқ Фатхулла Маъсудов пневмониянинг оғир шаклини бошдан кечираётгани маълум қилинган эди. Ижтимоий тармоқларда актёрнинг оғир аҳволда эканлиги ҳақида маълумот тарқалган эди.

Фатхулла Масъудов 1963 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2015 йилдан буён Ўзбек Миллий академик драма театри директори лавозимида ишлаб келаётган эди. 1999 йили “Шуҳрат” медалига сазовор бўлган. 2003 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони билан тақдирланган. 2014 йили “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукфотланган.

Эслатиб ўтамиз, 25 август куни Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова коронавирус оқибатида этгани хабар қилинган эди.

Sputnik нашри Фатхулла Маъсудовнинг оила-аъзолари ва барча яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.