ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Футбол бўйича Россия премьер лигасининг 6-турида “Спартак” Туланинг “Арсенал” клубига қарши баҳс юритди.
Дастлаб "Арсенал" футболчиси Хлусевич ҳисобни очган бўлса, бўлим якунига қадар москваликлар бунга 2 та тўп билан жавоб қайтара олди. “Қизил-оқлар” таркибида Александр Соболев ва Самуэль Жиго гол муаллифига айланди.
Қайд этиш жоизки, бу ўйинда ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов ўз дебютини нишонлади. 69-дақиқада майдонга тушган Остон ўйин сўнгига қадар ўзининг фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди.
Мазкур ғалабадан кейин “Спартак” очколарини 14 тага етказиб олган ҳолда РПЛда пешқадамга айланди.