ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Бугун, 30 август куни Наманган – Андижон – Марғилон – Қўқон электрлаштирилган ҳалқа темир йўлининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Фарғона водийсида ҳалқа темир йўли ишга тушди
© Узбекистон темир йуллари
Ушбу тадбирда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раиси вазифасини бажарувчи Х.Хасилов ҳамда тизимдаги қатор корхона-ташкилотлар раҳбарлари, бошқарма бошлиқлари, шунингдек, меҳнат фахрийлари, Наманган шаҳар ҳокими ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Фарғона водийсида ҳалқа темир йўли ишга тушди
© Узбекистон темир йуллари
Тадбир иштирокчилари дастлабки электропоездининг илк йўловчилари бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона водийсида ҳалқа электропоездлар ҳаракатини йўлга қўйиш режалаштирилаётгани хабар қилинган эди.