"Троя бургути" ёки АҚШ элчиси кабинетида 7 йил ишлаган "жучок" ҳақида

АҚШ герби ичига ўрнатилган батареясиз ишлайдиган овозни масофага узатувчи мослама ким томонидан ва қандай яратилган эди.
Sputnik

Лев Сергеевич Термен - АҚШ миллионерлари клубининг аъзоси бўлган, иккита компанияга эгалик қилган, Нью-Йоркда 99 йил муддатга 6 қаватли уйни ижарага олган ва энг ҳашаматли Кадиллак сотиб олган. Лекин негадир у совет фуқаролигидан воз кечмади.

1896 йил 28 августда Санкт-Петербургда электротехник-муҳандис Лев Термен туғилди. АҚШга Термен энг машҳур ихтироси туфайли бориб қолди. Бу дунёдаги биринчи электр мусиқа асбоби эди: терменвокс. Бир қути, иккита антенна, товушлар қўлларнинг ҳаводаги ҳаракатларидан пайдо бўлади, деб ёзади РИА Новости муаллифи Ольга Бугрова.

"Троя бургути" ёки АҚШ элчиси кабинетида 7 йил ишлаган "жучок" ҳақида

1920-йилларида Термен Европа бўйлаб гастроллар билан юриб ҳақиқий шов-шувни чиқарди. У билан америкаликлар қизиқиб қолди: бу электромеханик яна нималарга қодир?

Уйдирма учун саккиз йил

СССРда унинг кўчиб кетишига тўсқинлик қилишмади. Вақти-вақти билан Лев Сергеевични Нью-Йоркдаги совет консуллигига тушлик пайтида янги дўстлари ва касблари ҳақида суҳбатлашиш учун чақириб туришарди. Термен у ерда тез фурсатда яхши ўрнашиб олди. АҚШда терминвокслар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши биланоқ, у "ритм машинаси"ни ва электрвиолончелни ихтиро қилди (у профессионал виолончел ижрочиси бўлган).

WhatsApp ичида яширинган шпион дастур топилди

Кейин у товушли сигнализацияни ишлаб чиқишни бошлади. Унинг хавфсизлик тизими шу қадар муваффақиятли бўлдики, у Американинг икки йирик қамоқхоналарига ўрнатилди: Синг-Синг ва Алькатрасда. Мусиқачи сифатида машҳур эди, муҳандис сифатида эса у жуда катта ҳурматга сазовор бўлди. Шу тариқа 10 йил ўтди. 1938 йилда эса уни яширинча СССРга олиб кетишди. Нью-Йоркдаги квартирасига келиб, уни мулат рафиқаси кўзини олдида олиб кетишди, "Старый большевик" пароходига ўткизишди, бир йилдан кам вақт ўтгач у ГУЛАГда бўлди. Уни совет сиёсатчисини ўлдиришга уринишда айблашиб, қатағон қилишди. Гўёки Термен АҚШдан туриб аксил-советчи астрономларга радио сигнал юбориб, улар Исакиевский ибодатхонасида фугас бомбасини портлатишлари керак эди. Ушбу уйдирма учун унга 8 йил беришди.

“Жучок” ўрнатилган бургут

У сиёсий маҳбуслар лагерида узоқ қолиб кетмади. Деярли бир зумда уни бошқа маҳбус-олимлар билан бирга турли хил махфий ишланмалар олиб бориладиган "шарашка" га тайинлашди. Ва шунда ҳам Лев Термен яна ўзини кўрсатди. У дунёда биринчи бўлиб яширин контактсиз овозни масофага узатувчи  мосламаси - “жучок” - микротўлқинли резонаторни ихтиро қилди. Тарихчи Александр Широкорад шундай дейди:

"Термен АҚШда разведка ходими бўлганми-йўқми, бу номаълум. Ўша пайтлари чет элда кўплаб совет агентлари ишлаган ва биз фақат муваффақиятсизликка учраганларини биламиз. Аммо биз уни “Златоуст” тизимини ишлаб чиққанлиги ҳақида биламиз. 1945 йилда ушбу қурилма гўёки совет пионерлари ёғочдан ясаган АҚШ гербига ўрнатилди. Ва улар бу гербни АҚШнинг СССРдаги элчисига совға қилишди. Америкаликлар микрофон ва батареялари йўқлигини, тармоққа ҳеч нарса уланмаслигини қўриб гербни Москвадаги АҚШ элчихонасига осиб қўйишди".

"Троя бургути" ёки АҚШ элчиси кабинетида 7 йил ишлаган "жучок" ҳақида

Термен резонатори элчининг хонасида етти йил давомида ишлаб келди. Барча суҳбатларни онлайн режимда рўппарадаги уйдаги давлат хавфсизлик хизмати ходимлари тинглаб турган: у ерда генератор ва акс эттирилган сигналларни қабул қилувчи ускуна ўрнатилди. “Жучок”ни тасодифан аниқлашди. Бунда америкаликларга  британиялик олим ёрдам берди. Аммо у ҳам дарров тушунмади: бу симлар билан ўралган ёғоч пона ичидаги бўш камера нима бўлиши мумкин? Ҳозирда совет “супер-мослама”си ўрнатилган АҚШ герби МРБ музейида сақланмоқда.

"Троя бургути" ёки АҚШ элчиси кабинетида 7 йил ишлаган "жучок" ҳақида