"Тождор вирус" кўпайишини тўхтатадиган витамин номи маълум қилинди

Ҳиндистон Минтақавий биотехнология маркази олимлари коронавирус кўпайишининг олдини оладиган витаминни аниқладилар.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Ҳиндистондаги Манипал олий таълим академияси ва Минтақавий биотехнология маркази олимлари B12 витамини коронавирус кўпайишининг олдини олишини аниқладилар.

Коронавирусни ўлдирадиган маҳсулот топилди – Франция тадқиқоти

Тадқиқот натижалари IUBMB Life журналида чоп этилди.

Мутахассислар табиий маҳсулотлар ва дори воситалар орасида қайси молекулалар, SARS-Cov-2 геномида жойлашган ва вируснинг кўпайиши учун жавоб берадиган nsp12ни бостириши мумкинлигини аниқлаш учун компютер модел тадқиқот ўтказдилар.

B12 махсус шакли - метилкобаламин - вирус ҳужайраларининг репликациясини бостиришга қодирлиги маълум бўлди.

“Бу модда тиббиёт ходимлари, кексалар ёки сурункали ҳамроҳ касалликларга эга бўлган шахслар учун профилактика восита сифатида, инфекцияни камайтириш ва касалхонада шошилинч ёрдам кўрсатиш учун буюрилиши мумкин”, - дейилган баёнотда.

Аммо, олимларнинг таъкидлашича, COVID-19 билан оғриган беморларни даволаш протоколларига ўзгартириш киритиш учун бир қатор қўшимча тадқиқотлар ўтказиш зарур.