Сурияда Россия ва АҚШ патрули тўқнашувида бир неча америкалик жароҳатланди

Сурия шимолида Россия патрули ва АҚШ ҳарбий кучлари автотранспорти тўқнашуви оқибатида бир неча америкалик аскарлар жароҳатланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 авг - Sputnik. Сурияда Россия ва АҚШ ҳарбийлари автотранспорти тўқнашуви содир бўлди. 

Воқеа 25 август куни эрталаб, Сурия шимоли-шарқидаги дерик аҳоли пункти яқинида содир бўлган. Россия бронетраснпортери АҚШ зирҳли машинасига урилиши оқибатида бир неча АҚШ аскарлари жароҳатланган. 

Ҳодисадан сўнг АҚШ қўмондонлиги ва Россия мудофаа вазирлиги орасида музокаралар бўлиб ўтган ва воқеа тафсилотларини сир сақлашга келишиб олинган. Лекин воқеа жойида олинган видеолар интернетда тарқалиб бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ҳам бир неча бор Россия ва АҚШ патруллари орасида турли даражадиги тўқнашувлар бўлиб ўтган эди. Аксарият ҳолларда АҚШ зирҳли машиналари Россия патрули йўналишида пайдо бўлиб унинг ўтишига тўсқинлик қилар эди.