Россия ракета қўшинларида Украина жосуси фош этилди

Ракета қўшинлари хизматчиси Украина Мудофаа вазирлигига махфий маълумотларни тақдим этиб келгани аниқланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 авг - Sputnik. Барнаулда жойлашган Стратегик мақсадли ракета қўшинлари (РВСН) хизматчиси давлатга хиёнат қилгани учун ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда РИА Новости ФХХга асосан.

"Барнаул шаҳрида давлат сирини ташкил этувчи маълумотларни тўплаб, Украина Мудофаа вазирлигининг Разведка бош бошқармасига тақдим этиб келган Стратегик мақсадли ракета қўшинлари ҳарбий хизматчиси ҳибсга олинди", - дейилади РИА Новости иқтибос қилган хабарда.

Эркак қамоққа олинди. "Давлатга хиёнат" моддаси 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутади.

Аввалроқ Sputnik радиоси давлатга хиёнат иши бўйича ҳибсга олинган Сафронов ҳақида унинг ҳамкасби айтиб бергани ҳақида хабар берган эди.