Эксперт смартфонларнинг қандай экранлари инсон учун зарарли эканлигини айтиб берди

Аксарият замонавий смартфонларда органик светодиодлар - OLED технологияси қўлланилган экранлар ишлатилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 авг - Sputnik. Аксарият замонавий смартфонларда органик светодиодлар - OLED технологияси қўлланилган экранлар ишлатилади. Кўп тадқиқотлар натижаларига кўра, OLED экранларининг ёрқинлигини созлашнинг ўзига хос хусусиятлари туфайли одамларнинг тахминан ўн фоизида улардан фойдаланиш пайтида бош оғриғи бошланади, чарчоқ ва кўзлар қуруқлашиши пайдо бўлади, деди “Прайм” агентлигига НАФИ “Рақамли фуқаро”(“Цифровой гражданин”-таҳр.) платформаси эксперти Владимир Гриценко.

Смартфон тезроқ ишлаши учун қандай иловаларни ўчириб ташлаш керак – эксперт

"Аслида OLED экранларининг ёрқинлиги доим юз фоизга тенг бўлади, фойдаланувчи уни туширганда эса (бу кўпинча импульс-кенглик модуляцияси ёрдамида амалга оширилади), экран ёруғликнинг маълум даражасига мос маълум частотада милтиллай бошлайди. Ёрқинлиги қанча паст бўлса, экраннинг пулсацияси шунча кўпроқ намоён бўлади ва кўзлар шунча кўп чарчаши мумкин. Экраннинг милтиллаши одамнинг кўзига кўринмайди, аммо уни бошқа смартфон камерасини телефон экранига қаратганда кўриш мумкин", - дея изоҳ беради мутахассис.

Агар кўзларингиз OLED экранидан чарчаётганини сезсангиз, уни максимал даражага яқин ёрқинликда ишлатишга уриниб кўришингиз мумкин - милтиллаш камроқ бўлади, лекин хона шароитида ёруғлиги ҳаддан ташқари кўп бўлиши мумкин.