The Guardian нашри ёзишича, Дарманин Франция ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари иштирокида ҳодиса юзасидан баён берди. Ҳодиса интернетда шов-шув кўтарган эди.
Полиция Сент-Мари-ла-Мер денгиз соҳилидаги пляжда купальниксиз дам олаётган бир гуруҳ аёллардан "кийиниб олишни" илтимос қилишган эди. Бу ҳолатдан сўнг аёллар шикоят аризасини ёзишган.
Францияда пляжларда топлес ҳолатда қуёш нурларида тобланиш қонунан рухсат этилган, аммо маҳаллий ҳукумат қарорлари билан бу ҳуқуқ чекланиши мумкин.