Ўзбекистонда ўқитувчилар оммавий бепул эмланади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар бир таълим муассасасига борган ҳолда ходимларни эмлаш ўтказишни ва тегишли соғлиқни сақлаш муассасаларини вакцина ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш чораларини кўради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Ўзбекистонда барча мактаб ўқитувчилари гриппга қарши бепул эмланади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ўзбекистон мактабларида ўқув йили қандай бошланади - вазир Шерматов билан интервью

Президент қарорига биноан, республикадаги барча умумий ўрта таълим муассасаларининг раҳбар, педагогик ва бошқа (ёрдамчи) ходимлари марказлашган тартибда 2020 йил 1 октябрга қадар гриппга қарши эмланади.

"Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг республикадаги барча бошланғич, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимларини марказлашган тартибда 2020 йил 1 октябрга қадар бепул гриппга қарши эмлаш ҳақидаги таклифи маъқуллансин", - дейилади ҳужжатда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар бир таълим муассасасига борган ҳолда ходимларни эмлаш ўтказишни ва тегишли соғлиқни сақлаш муассасаларини вакцина ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш чораларини кўради.