Шифокор косметикага ҳаддан ташқари қизиқиш нимага олиб келиши мумкинлигини айтди

Косметика, ҳатто энг яхшиси ҳам, ҳаддан ташқари ишлатилса терига зарар етказиши мумкин - косметолог Алексей Едемский.
Sputnik

Косметика, ҳатто энг яхшиси ҳам, ҳаддан ташқари ишлатилса терига зарар етказиши мумкин. Дерматовенереолог-шифокор, косметолог Алексей Едемский Sputnik радиосига берган интервьюсида тери нима сабабдан интолерант (чидамсиз-таҳр.) бўлиб қолишини ва унинг олдини олиш имкони бор-йўқлигини тушунтириб берди.

Супермодель Клаудия Шиффер – 50 ёшда

Бугунги кунда пардоз косметикаси ва терини парваришлаш воситалари жуда катта миқдорда мавжуд. Ҳаммасини бўлмаса ҳам, катта қисмини синаб кўриш нияти йўқ эмас. Аммо буни амалга оширишга керак эмас, чунки оқибатлари жуда жиддий бўлиши мумкин. Замонавий ўспирин қизлар косметикадан 12-13 ёшдан фойдаланишни бошлайдилар. Енгил бўянади-да, сўнгра юзни фаол равишда тозалайди. Sputnik радиосига берган интервьюсида дерматовенеролог-шифокор, косметолог Алексей Едемский терига нисбатан доимий бу каби агрессив муносабат охир-оқибат уни интолерант бўлиб қолишини тушунтириб берди.

"Терига қўлланиладиган косметика воситаларнинг бу каби кўплиги интолерантликнинг пайдо бўлишига олиб келади: терининг косметикага нисбатан чидамлилиги йўқолади, унга тоқат қила олмай қолади ва одам фойдаланадиган ҳар қандай косметик воситага реакция бера бошлайди. Ҳатто терини шунчаки тозалашга ҳам. Бу жиддий ҳолат доимий қизариш, қичишиш, турли хил тошмалар билан ифодаланади", - деди Алексей Едемский.

Интолерантлик билан курашиш жуда қийин. Ҳатто косметикадан бутунлай воз кечиш ҳам терини безовта қилувчи моддалар билан алоқа қилмаслигини кафолатламайди. Кўп ҳолларда, фақат баъзи аломатларни енгиллаштиришга эришиш мумкин.

"Замонавий одам кун давомида баъзи косметика воситалари билан алоқа қилмаслигининг иложи йўқ. Бундан ташқари, косметик воситалари таркибидаги кўплаб моддалар уй кимёвий воситалари билан боғлиқ. Шунга кўра, одам оддий уй кимёвий моддалари билан алоқа қилиб, шу тарзда кўп йиллар давомида терининг, организмнинг баъзи компонентларга юқори сезгирлигини сақлаб қолади. Кўпинча мутахассислар одамларга фақат симптоматик ёрдам кўрсата олишади", - деди дерматовенеролог-шифокор, косметолог Алексей Едемский.