Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасини 27та давлат харид қилишни истаяпти

Владимир Путин, ўз навбатида, Беларус Россия вакцинасини оладиган биринчи мамлакатлардан бири бўлишини маълум қилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Россиянинг коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинасига 27та давлат қизиқиш билдирмоқда, деб хабар қилди бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова президент йиғилишида.

Тўққизта вакцина: Ўзбекистон коронавирусга қарши эмлаш дастурига қўшилди

Гамалея номидаги марказда ишлаб чиқарилган препаратни, хусусан, Беларус, Озарбайжон, Бразилия, Венесуэла ва Қозоғистон харид қилиш истагини билдирган.

Вакцина ишлаб чиқарилиши учун учта саноат майдонлари танлаб олинган.

Владимир Путин, ўз навбатида, Беларус Россия вакцинасини оладиган биринчи мамлакатлардан бири бўлишини маълум қилган.

"Биз Александр Григорьевич (Лукашенко. — таҳр.) билан буни муҳокама қилдик ва Беларус қўшимча тестдан ўтказиш бўйича якунловчи босқичга қўшилиши борасида келишувга эришдик, — деб қўшимча қилди у.

Давлат раҳбари Голиковадан ушбу ишни охирига етказишни сўради.

Бош вазир ўринбосари, Россияда, биринчи навбатда тиббиёт ва ижтимоий соҳа ходимлари, педагоглар ҳамда ташкиллаштирилган коллективларда меҳнат қилаётган бошқа ходимлар эмланишини айтди.

Трамп коронавирус эпидемияси вакцинага зарурият туғилмай ўтиб кетишига ишончи комил

Шунингдек, Голикова, "Вектор" маркази ишлаб чиқараётган бошқа вакцина ҳақида ҳам маълумот берди.

"Фикримизча, у сентябр охирида - октябр ойи бошида рўйхатдан ўтказилади. <...> Бу пептид антигенлар асосидаги вакцина, у "ЭпиВакКорона" номини олган, — дея таъкидлади Голикова.

Клиник тадқиқотларнинг биринчи ва иккинчи босқичи натижалари бўйича кўнгиллиларда оғирлашиш ҳолатлари кузатилмаган.

Бош вазир ўринбосари сўзларига кўра, Россияда коронавирус ҳолати барқарорлашуви бўйича турғун тенденция кузатилмоқда. Март ойидан бошлаб вирусни юқтириш ҳолатлари 54 маротаба пасайган.

Россиянинг "Спутник V" вакцинаси қачон экспортга чиқарилиши маълум бўлди

"Спутник V"

Куни кеча Гамалея номидаги марказга вакцина рўйхатга олинганидан кейинги синовлар учун рухсатнома берилди. Муассаса директори Александр Гинцбург РИА Новостига берган интервьюсида, 3 сентябрга қадар марказ вакцинани тиббиёт муассасаларига етказишини, 4-5 санадан эса кўнгиллиларни эмлашни бошлашлари мумкинлигини айтди. Препаратнинг фуқаролик айланмаси сентябрнинг иккинчи ярмига режалаштирилган.

Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцина дунёда биринчи бўлиб рўйхатга олинди. Мутахассислар "Спутник V"ни Россия тўғридан-тўғри инвестициялари фонди ёрдамида тайёрлаганлар. Экспертларнинг таъкидига кўра, клиник синовлар вақтида барча кўнгиллиларда юқори миқдорда антитаначалар ишлаб чиқилган, жиддий оғирлашиш ҳолатлари ҳеч кимда кузатилмаган.