ТОШКЕНТ, 25 авг - Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сел хавфи ҳақида огоҳлантириш берди..
Қайд этилишича, 2020 йилнинг 26-27 август кунлари республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.
"Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига!
Эҳтиёт чораларини кўришингизни, нохуш ҳолатлар юзага келганда, ФВВнинг 1050 рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз", - дейилади вазирлик маълумотида.
Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, 26-27 август кунлари мамлакат ҳудудида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.