Шифокор инсульт, инфаркт ва саратон хавфини камайтиришнинг осон йўлини айтди

Шифокор айтишига кўра, инфаркт, инсульт ва саратон хавфини олдини олиш учун ҳафтасига уч марта, кунига 30 дақиқа давомида велосипед ҳайдаш кифоя.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 авг - Sputnik. Ҳатто қисқа жисмоний машқлар ҳам инфаркт, инсульт ва саратон хавфини камайтиришга сезиларли ёрдам беради. Ушбу касалликларнинг олдини олиш учун ҳафтасига 3 марта, кунига 30 дақиқа давомида велосипед ҳайдаш кифоя.

Бундай фикр билан шифокор-эндокринолог, тиббиёт фанлари номзоди Зухра Павлова ўзининг Инстаграм саҳифасида ўртоқлашди.

Шифокор, бошдан юрак хуружини ўтказган 27 ёшдан 54 ёшгача бўлган эркаклар иштирок этган тадқиқот ҳақида гапириб берди. Улардан қон намуналари олинди, вазни торттирилди, бўйи ва бел атрофи ўлчамлари олинди, шундан сўнг тажриба иштирокчиларига уч ой давомида ҳафтасига уч марта ярим соатдан велосипедда саёҳат қилиш таклиф қилинди.

Бу вақт ичида тажриба иштирокчиларининг қонидаги яхши холестерин даражаси деярли чоракка ошди. Бундан ташқари, синовдан ўтаётганларда эстрадиол даражаси 45 фоизга камайди. Павлованинг таъкидлашича, бу аёллар жинсий гормони юрак-қон томир бахтсиз ҳодисаларидан тўсатдан ўлим хавфи билан боғлиқ.

"Ҳуллас, педални босинг ва умрингизни узайтиринг!" - деб хулоса қилди Павлова.