ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik, Николай Протопопов. Атом сув ости кемалари, радиолокация станциялари, кенг кўламли машқлар ва разведка миссиялари - НАТО шимолий Европада тобора фаоллашмоқда. Россия ТИВнинг фикрига кўра, алянс Норвегияни ҳарбий контингенти билан мақсадли равишда тўлдирмоқда. Бошқа Европа мамлакатларида сингари, "Россия таҳдиди" деган баҳона билан. Скандинавия қироллиги иттифоқ учун навбатдаги Польшага айланадими - бу ҳақда РИА Новости материалида.
Носоғлом фаоллик
НАТО Норвегияда ўзининг ҳарбий иштирокини кучайтириш зарурати ҳақидаги сўзлардан ҳаракатга ўтмоқда. Баренц ва Норвегия денгизларида Норвегия флотини жалб қилган ҳолда алянс кемаларининг машқлари сезиларли даражада ошди.
Ҳудудда блок разведка миссияларининг кўлами кенгаймоқда - Арктикада Россия чегаралари яқинида Норвегия ҳарбий-денгиз кучларининг разведка кемалари ишламоқда, Норвегия базаларидан АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Poseidon самолётлари патруллик қилиш учун учмоқда. Осло ва Вашингтон мамлакатда денгиз қуруқликдаги қўшинларини жойлаштириш тўғрисидаги келишувни узайтирди ва уларнинг сонини икки бараварга оширди.
2018 йилда Норвегияда НАТОнинг йирик Trident Juncture ҳарбий машқлари ўтказилди.
Эллик мингга яқин ҳарбий хизматчи шартли рақиб томонидан ҳужум қилинганда коллектив мудофаа машқларини бажардилар. Маневр майдончасида алянс ни ўз ичига олган 65 та ҳарбий кемаси, улар орасида совуқ урушдан бери илк марта Норвегия денгизига кирган АҚШнинг “Гарри Труман” самолёт ташувчи кемаси жалб этилди.
НАТО Шимолий Норвегияда “Глобус-3” ракета ҳужуми ҳақида огоҳлантирувчи радиолокация станция тизимини қурмоқда. Россиядан атиги бир неча ўн километр нарида жойлашган Вардё оролида қурилиш ишлари қизғин давом этмоқда.
Янги РЛС ёрдамида НАТОчилар Россиянинг ракета қуролларининг синовларини кўришлари, Шимолий флот кемаларининг ҳаракатини ва "шартли рақиб"нинг ички ҳудудини кузатиши мумкин. Шунингдек, Бардуфосс, Эвенес, Банак, Эрлан ва Рюгге ҳарбий аэродромлари модернизация қилинмоқда, Гротсунд порт терминали Америка атом сув ости кемаларини қабул қилиш учун айлантирилмоқда.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги бир неча бор НАТОнинг шимолий Европадаги ҳаракатлари Арктикани ҳарбийлаштиришга ҳисса қўшаётганини таъкидлаган. Алянс авиациясининг разведка парвозлари айниқса ташвиш уйғотмоқда. Мудофаа вазирлигининг Америка разведка самолётлари чегара яқинида пайдо бўлиши ҳақида хабарлар одатий ҳолга айланиб қолди. Ҳар сафар Ҳарбий-космик кучлари қирувчи самолётларни ҳавога кўтариб, том маънода уларни ички ҳаво майдонидан ҳайдаб чиқаришига тўғри келмоқда.
Хусусан, бир ҳафта олдин МиГ-31 чегарадан хавфли масофада “Посеидон” самолётини тўхтатиб қолди. 4 август куни эса Баренц денгизи устида Норвегия Falcon 20 разведка ва электрон кураш самолётини ҳаво ҳудудини назорат қилувчи воситалари пайқаб қолиб, ҲККга қарашли қирувчи ёрдамида ортга қайтарилди.
НАТОнинг шимолий ҳарбий операцияга тайёргарлик кўриладиган майдони
Ҳарбий фанлар доктори Константин Сивков РИА Новости’га берган интервюсида Осло ўзини НАТО тадбирларидан узоқлаштиришга уринаётган бўлса-да, буни амалга ошириш тобора қийинлашиб бораётганини таъкидлади.
"Мамлакат раҳбариятида ўзгариш бўлган тақдирда ҳар қандай нарса юз бериши мумкин, шу жумладан Америка ҳарбий базаларининг пайдо бўлиши", - дейди эксперт. "Норвегия аллақачон Американинг ҳарбий контингентини машқлар учун жойлаштирди ва ўз базаларида АҚШ сув ости кемаларини қабул қилмоқда. Ҳарбийлаштириш курси бўлиши аниқ. Вазият қандай ўзгариши - номаълум. Ҳарбий ва сиёсий танглик кучайгани сайин Осло Вашингтоннинг босими остида қолиши аниқ. Арктика учун кутилаётган кескин жанглар фонида норвегияликлар америкаликларга жуда катта умид қилишмоқда".
Вазиятнинг сунъий равишда кескинлаштириш ва ташқи душманни қидириш ҳақидаги Норвегия ташқи разведкаси раҳбари Мортен Хага Лунденинг баёноти далолат бермоқда, у Россия ва Хитойни қироллик учун асосий хавф деб ҳисоблайди.
Россиянинг узоқ масофага мўлжалланган янги ракеталари алоҳида ташвиш уйғотмоқда. Норвегиялик Коль ярим ороли ва Баренц денгизининг шимолий қисмидаги ҳарбий базаларни мустаҳкамлаш, Шимолий флотнинг машқлари ва илғор қурол-яроғ тизимларини далил қилиб кўрсатди. Унинг фикрича, таҳдид шунингдек “Сармат” қитъалараро, “Авангард” ва “Кинжал” гипертовушли ракета тизимларидан келмоқда.
Аҳоли "рус таҳдиди", жумладан телеэкранлар орқали қўрқитилмоқда, дейди “Валдай” таҳлилий клубининг ҳарбий эксперти Артем Куреев.
"Норвегия сиёсий истеблишменти Россияни хавфли қўшни, ҳақиқий потенциал рақиб сифатида кўришга мойилдир." Маҳаллий сериалнинг икки мавсуми ЕИ томонидан Россияни гап-сўзсиз қўллаб қуватланиши билан мамлакатни “босиб олиниши”га бағишланиши – бу ҳам намуна бўла олади".
Совуқ уруш тугаганидан кейин шимолий монархия Рус Шимолида анча мустақил сиёсат олиб борган, дея эслатди Куреев. Шундай қилиб, Норвегия махсус хизматлари Шимолий флотнинг ҳолатини диққат билан кузатиб борди ва ҳатто "помор картаси" ролини ўйнашга ҳаракат қилган ва "Россия империализмидан" азият чеккан алоҳида "помор субэтнос" деб эълон қилган ҳудуднинг кичик халқларининг сепаратизмини қўллаб-қувватлади.
Икки стулда ўтириб олмоқ
Таъкидлаш жоизки, Норвегия Шимолий Атлантика альянси ташкил этилишини бошида турган ва блокка 1949 йилда қўшилган, аммо тарихан Совет Иттифоқи билан муносабатларини ортиқча кескинлаштирмаслик учун жуда эҳтиёткорона позицияни эгаллашга ҳаракат қилган. Шундай қилиб, Осло тинчлик даврида чет эл ҳарбий базаларини қуришдан бош тортди ва мамлакатда атом қуроли ва ўрта масофага мўлжалланган ракеталарни жойлаштиришни ҳам рад этди. Алоҳида келишувга биноан, фақат бир неча юзлаб Америка денгиз пиёда аскарлари Норвегияда жойлашдилар.
Аммо, ўзининг жуғрофий жойлашуви туфайли ушбу скандинавия давлати доим НАТО учун стратегик аҳамиятга эга бўлган. Дарҳақиқат, яқин атрофда - совет, кейинчалик Россия сув ости кемалари Атлантика океанига чиқиши мумкин бўлган ягона йўл ҳисобланади. Бундан ташқари, Норвегия - NADGE (NATO Air Defence Ground Environment алянснинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимининг асосий элементи. Бу ердан бутун Европадан Туркиягача чўзилган радиолокация станцияларининг тўсиғи бошланган.
"Норвегияни назорат қилиш НАТОга уруш бўлса Атлантика океанига Совет атом сув ости кемалари келишини олдини олиш ёки минималлаштиришга имкон берар эди", - дейди Куреев. "Шу билан бирга, Осло ўз ҳудудига альянс ва АҚШнинг базаларини жойлаштирмасдан, Москвани НАТОнинг тинч ва мудофаа хусусиятига эга эканлигига ишонтиришга ҳаракат қилди. Бироқ, бу викинг авлодларига ўз ҳудудида алянснинг кенг кўламли ҳарбий ўқув машқларни қабул қилиш ва радиолокация станцияларини ўрнатишга ҳеч қачон халақит бермади".
Фьордлар мамлакати узоқ вақтдан бери Шимолий Атлантикада патруллик қиладиган АҚШнинг атом сув ости кемалари учун хавфсиз бошпана бўлиб хизмат қилмоқда, - бу ерда НАТОнинг AWACS "учар радарлари" ва разведка самолётлари учун аэродромлар жиҳозланган.
НАТО техникасини қабул қилиш учун авиабазалар, агар зарур бўлса, иттифоқчи кучларни жойлаштириш учун тайёр инфратузилма ва кўпдаб оғир қуролларни жойлаштириш учун омборлар мавжуд.
"Бироқ, Норвегия иккинчи Польшага айланади, деб бўлмайди - Ослонинг ўз мудофаа доктринаси мавжуд", - деб таъкидлайди эксперт. Аҳоли америкалик аскарларнинг мамлакатда жойлаштирилганлигини салбий қабул қилиши мумкин, бу ерда ҳатто энг қўрқитадиган сериаллар ёрдам бермайди. Электорат буни ўз-ўзини ҳимоя қила олмаслик сифатида баҳолайди, бу эса ҳокимият фойдасига эмас.
Шунга қарамай, РИА Новости томонидан сўралган кўплаб таҳлилчилар келаси йилларда америкаликлар Скандинавиянинг шимолига тез-тез ташриф буюришларига ишонишади, ва бу тинч мақсадларда бўлмайди.