Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова вафот этди

25 август куни Ўзбекистон халқ артисти, кино ва театр актрисаси Дилбар Икромова 73 ёшида вафот этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Бугун Ўзбекистон халқ артисти, кино ва театр актрисаси Дилбар Икромова 73 ёшида вафот этди.

Дилбар Икромова "Келинлар қўзғалони", "Чимилдиқ", "Дев билан пакана", "Девона", "Афғон", "Ойқиз эртаги" каби жуда кўплаб фильмларда турли ролларни маҳорат билан ижро этган.