Ўзбекистонда ҳарбий медицина мусобақаси ғолибига "Жентра" совға қилинади

Автомобил тоғ полигонининг майдонига жойлаштирилиб бўлди, ҳозирда мусобақанинг очилиш маросимига якуний тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 авг - Sputnik. Жиззах вилоятидаги “Фориш” полигонида шу кунларда Халқаро армия ўйинлари-2020 доирасида “Ҳарбий-тиббий эстафета” мусобақаси бошланади.

РФ вазирлиги ҳабар беришича, ушбу мусобақанинг мукофоти “Жентра” русумли енгил автомобили бўлади.

Ўзбекистонда ҳарбий медицина мусобақаси ғолибига "Жентра" совға қилинади

Бу йилги мусобақада олтита мамлакат тиббиёт мутахассислари иштирок этмоқда: Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Тожикистон, Вьетнам ва Фаластин.

"Ҳарбий шифокорлар ўз маҳоратини икки босқичда намойиш этишлари керак: "Шахсий маҳорат" ва "Жамоавий биринчилик". Шунингдек, "Энг яхши ҳайдовчи" танлови ҳам бўлиб ўтади", - деб таъкидлашди Россия Мудофаа вазирлигида.

Ўзбекистонда ҳарбий медицина мусобақаси ғолибига "Жентра" совға қилинади

Биринчи босқичда ("Шахсий маҳорат") жамоалар қуйидагича тақсимланди: Россия терма жамоаси Беларусь жамоаси билан баҳслашади, Фаластин ҳарбийлари Тожикистон билан биргаликда ўйнашади.

Ўзбекистон ҳарбийлари охирги бўлиб чиқишади - уларнинг рақиблари Вьетнам вакиллари бўлади.

Барча иштирокчилар тўсиқларни енгиб ўтиш бўйича мураккаб машқларни бажаришлари ва махсус машғулотларда рақобатлашишлари керак бўлади.

Иккинчи босқич - "Жамоавий биринчилик"да, "ўрта ва кичик тиббий ходимлар шартли ярадорларни жанг майдонидан олиб чиқишлари керак бўлади, тиббий ходимлар таркиби эса ўз маҳоратлари ва билимларини симуляцион марказда намойиш этадилар".

Дастлаб Фаластин ва Ўзбекистон жамоалари чиқишади. Кейин россиялик мутахассислари тожикистонлик ҳамкасблари билан биргаликда ўз имкониятларини намойиш этадилар.

Босқич Беларусь ва Вьетнам ҳарбийлари томонидан ёпилади.